Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
Дунёдаги аксар мамлакатларда террор ташкилоти деб топилган “Толибон” ҳаракати 2021 йил августида Кобулни эгаллаб олиб, Афғонистон бўйлаб ўз ҳукмронлиги ўрнатган эди. Ўшанда Афғонистон “Ислом амирлиги” деб эълон қилинган.
Ғарб мамлакатлари “Толибон”ни Афғонистоннинг машруъ ҳукумати деб тан олмайди. Россия Федерациясида ҳам террор ташкилоти деб топилганига қарамай, ўтган йиллар мобайнида “Толибон” делегацияси бир неча бор Москвага дипломатик ташрифларни амалга оширган.
Ўзбекистон расмийлари ҳам қарийб уч йилдан буён Афғонистонда ҳукмронлик қилиб келаётган "Толибон" ҳаракати билан муносабатларни бузмасликка уриниб келишмоқда. Расмий Тошкент 2021 йил сентябридан бери толибларга бир неча марта гуманитар ёрдам йўллаган, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан кўплаб учрашувлар ўтказган ҳамда биргаликда қатор лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.