Ссылки доступа

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тузилади


Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қўмита Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тузилади. Маълум қилинишича, қўмита ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиациявий ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлаади.

Базада Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги кончилик ва геология инспекцияси ҳам ташкил этилади.

«Бунда инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Қўмита таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда давлат бюджетидан молиялаштириладиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ташкил этилмоқда.

Қўмита таркибида давлат органи шаклидаги Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича илмий-техника маркази ҳам бўлади.

Қўмитанинг республика ҳудудларида қурилаётган ва фойдаланилаётган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳолатининг доимий назоратини таъминловчи ходимларининг жойлашуви бевосита мазкур объектларда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG