Дастлаб парвозлар ҳар якшанба куни амалга оширилади, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Шунингдек, "Qanot Sharq" авиакомпанияси жорий йил 4 сентябрдан бошлаб ушбу йўналиш бўйича чоршанба кунлари амалга ошириладиган рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналиши бўйича ҳаво қатновларининг амалга оширилиши сайёҳлар, ишбилармонлар ва талабалар учун янги имкониятлар очади.