Ссылки доступа

Қирғизистонда машҳур оқин тергов давомида қийноққа солинганини айтмоқда


 2021 йилдан бери Аскат Жетиген ўз чиқишларида амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келади.

Қирғизистонлик машҳур оқин Аскат Жетиген тергов изоляторида қийноққа солингани устидан арз қилди. У оммавий тартибсизликларни қўзғаш ва ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқларда гумонланиб тергов қилинмоқда. Оқиннинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.

Терговчилар томонидан қийноққа солингани ҳақида Жетиген 23 май куни суд мажлисида маълум қилган. Ҳозирда унинг аризаси Ҳарбий прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Аскат Жетиген қомузчи, оқин ва бастакор сифатида танилган. 2021 йилдан бери Жетиген ўз чиқишларида амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келади. Хусусан, мунтазам видеомурожаатларида у қимор ўйинларини қонунийлаштириш, давлат байроғини ўзгартириш, фаолларни қамоққа олиниши ва маданият соҳасидаги ислоҳотлар борасидаги ўз эътирозларини куйга солиб билдириб келмоқда.

У март ойида навбатдаги мана шундай видеомурожаати деб ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG