Маълум қилинишича, апрель ойининг ўрталарида туркманистонлик ҳайдовчилар виза берилмаётганлигидан шикоят қилишган. Ўшанда чекловлар Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Фарап” автомобиль ўтказиш пункти ҳудудида юзлаб юк машиналарининг турнақатор навбатларини келтириб чиқарган.
Апрел ойининг ўрталарида виза бермаслик ҳақидаги шикоятлар пайдо бўла бошлади. Чекловлар Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги "Фарап" автомобил ўтказиш пункти ҳудудида юзлаб юк машиналарининг навбатларини келтириб чиқарган.
LogiStan таҳририяти чегарадаги мавжуд вазиятга ойдинлик киритишича, Ўзбекистон ҳали ҳам туркман ҳайдовчиларига виза бермасликда давом этмоқда. Қайд этилишича, Ашхобод ва Тошкент музокаралари олиб борилмоқда, аммо айни дамда дипломатлар келишувга эриша олишмаган. Таъқиқ фақат Туркманистон фуқаролигига эга ҳайдовчиларга амал қилмоқда. Бошқа мамлакатларнинг ташувчилари эса одатдагидек визалар олмоқда.
Ўзбекистон расмийлари туркман ва ўзбек авиаташувчилари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда шартлар номутаносиблигидан норозилик билдиришган.
LogiStan таъкидлаганидек, муаммони ҳал қилиш муддати номаълум.
Қайд қилинишича, Туркманистондаги ўзбек ҳайдовчиларидан ўртача 700-900 доллар, Ўзбекистондаги туркман ҳайдовчиларидан эса 200 доллар ундирилади. Туркман суғуртасини расмийлаштириш — 100 доллар, Ўзбекистон суғуртаси эса 15 доллар. Туркманистонда янги CМР бланкасини тўлдириш 200 доллар, маршрут харитаси — 200 доллар, GPS қурилмаси — 20 доллар ва ҳоказо. Ўзбекистонда бундай тўловлар олинмайди.
Туркманистонда ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун тартиб-таомилларни соддалаштириш масаласи 2024 йил апрел ойи ўрталарида бўлиб ўтган музокаралар натижасида ҳал этилиши режалаштирилган эди. Ҳужжатлар тайёр бўлган, фақат уларни имзолаш қолган. Бироқ Туркманистон делегацияси буни рад этган.
Бошқа мамлакатлардан келган ҳайдовчиларда бундай муаммо йўқлиги таъкидланмоқда.