Ссылки доступа

Қозоғистонлик журналист Думан Муҳаммадкарим устидан давом этмоқда


Журналист экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

"НД" (“Не Дейди”) Youtube каналининг муаллифи Думан Муҳаммадкарим устидан маҳкама жараёни қайта бошланди. Маҳкама уч ой олдин Талдиқўрғондаги изоляторда у қийноққа солинганидан шикоят қилганидан кейин тўхтатилган эди.

Унинг адвокати маълум қилишича, журналист қийноққа солингани борасида ҳеч қандай далил топилмагани боис унинг шикояти рад этилган.

Журналист устидан суд жараёни ёпиқ тарзда деярли бир йилдан ортиқ давом этмоқда. Думан Муҳаммадкарим экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

Youtube платформасида "НД" (“Не Дейди”) каналининг муаллифи июнь ойидан бери изоляторда сақланмоқда. Таъқибга журналист қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязовдан олган интервьюси сабаб бўлган.

Журналистнинг яқинлари ва ҳамкасблари тергов ҳибсхонасида чўзилиб кетган тергов ва маҳкама жараёнидан норозилик сифатида бир неча бор очлик эълон қилган Муҳаммадкаримнинг соғлиғидан хавотирда.

Муҳаммадкаримнинг ҳибсга олиниши турли журналистлар уюшмалари ҳамда инсон ҳуқуқ ташкилотлари қоралаган. Ҳуқуқбонлар уни Қозоғистондаги “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.

XS
SM
MD
LG