Қирғизистонда хорижликларга ҳужум қилишда гумонланган навбатдаги безорилар ушланди. 2003 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар гумонланувчига нисбатан "талончилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аввалроқ оломоннинг хорижликлар ётоқхонасига ҳужуми ортидан 3 нафар маҳаллий аҳоли қўлга олинган эди.
Бундан ташқари, Чуй вилоятида Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари ишлайдиган тикувчилик цехини талон-тарож қилганликда гумонланган яна 5 нафар ҳужумчи қўлга олинган. Устахонани жами 60-70 киши талаган.
Бишкек полицияси маълум қилишича, 18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган: 13 май кечаси бир гуруҳ қирғизлар кўчада кетаётган хорижлик талабалардан пул ва сигарет талаб қилган ва дўппослаган. Талабалар ўзининг ётоқхонасига қочишга муваффақ бўлган. Безорилар уларнинг кетидан хостелга кириб келган ва у ердаги талабаларга, жумладан хотин-қизларга нисбатан куч ишлатиб, пул ва ашёларини талон-тарож қила бошлаган. Хостелда яшовчи хорижлик талабалар йиғилиб ушбу ҳужумчиларни дўппослаган.
Мана шу муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган.
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган.
Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди
Покистон Қирғизистонда ўқиётган талабаларни ватанига олиб чиқиб кетишга киришган.
2023 йил охирига оид расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 80 мингдан зиёд хорижлик талаба ўқийди, бу мамлакатдаги барча талабаларнинг 35 фоизини ташкил этади. Хорижлик талабаларнинг 61 фоизи ҳиндистонликлар, 32 фоизи эса покистонликлардир.
Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилган навбатдаги 5 нафар фуқаро ушланди
Бундан ташқари, Чуй вилоятида Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари ишлайдиган тикувчилик цехини талон-тарож қилганликда гумонланган яна 5 нафар ҳужумчи қўлга олинган.