Қозоқ-қирғиз чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтишга уринган 6 нафар Покистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Покистонликларга нисбатан тегишли модда бўйича жиноий иш қўзғатилган, улар Бишкекдаги изоляторга жойлаштирилган.
Ҳодиса Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний меҳнат муҳожирларига қарши қатъий чоралар кўришни бошлаган паллада юз бермоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевга кўра, 18 май куни хорижликларга ҳужум қилган 500-700 чоғли маҳаллий оломон Қирғизистонда меҳнат муҳожирларининг кўпайишига қарши норозилик билдириб, шаҳар марказига йиғилган. Ташиев Қирғизистон асосан, Покистон ва Бангладешдан келаётган ноқонуний муҳожирлар оқими билан курашаётганини, уларнинг аксарияти қонунни бузаётганини қўшимча қилди.
"Кунига камида 20-30, баъзан 50 нафар ноқонуний муҳожирларни аниқлаб, уларни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳаракат қиляпмиз. Расмий статистик маълумотларга кўра, қонунни бузган хорижликларнинг аксарияти Покистон ва Бангладеш фуқаролари. Улардан 1500 га яқинини ўз мамлакатларига қайтариб юбордик", деди у.
16 май куни Қирғизистон хавфсизлик хизмати 28 нафар покистонлик ноқонуний ишчилар тери дўконида ҳибсга олинганини эълон қилди.
15 май куни Бишкек полицияси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик важи билан етказиб бериш хизматида ишлайдиган 400 дан ортиқ хорижлик талабаларнинг фаолиятини чеклаб қўйган.
Улар Қозоғистонга ўтиб кетмоқчи бўлган. Ҳодиса Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний меҳнат муҳожирларига қарши қатъий чоралар кўришни бошлаган паллада юз бермоқда.