Ссылки доступа

Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди


Мана шу талончиликдан келиб чиққан муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган. 

Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди. 2005 ва 2006 йилларда туғилган уч нафар гумонланувчига нисбатан "талончилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Бишкек полицияси маълум қилишича, 18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган: 13 май кечаси бир гуруҳ қирғизлар кўчада кетаётган хорижлик талабалардан пул ва сигарет талаб қилган ва дўппослаган. Талабалар ўзининг ётоқхонасига қочишга муваффақ бўлган. Безорилар уларнинг кетидан хостелга кириб келган ва у ердаги талабаларга, жумладан хотин-қизларга нисбатан куч ишлатиб, пул ва ашёларини талон-тарож қила бошлаган. Хостелда яшовчи хорижлик талабалар йиғилиб ушбу ҳужумчиларни дўппослаган.

Мана шу муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган.

18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган.

Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди

Покистон Қирғизистонда ўқиётган талабаларни ватанига олиб чиқиб кетишга киришган.

2023 йил охирига оид расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 80 мингдан зиёд хорижлик талаба ўқийди, бу мамлакатдаги барча талабаларнинг 35 фоизини ташкил этади. Хорижлик талабаларнинг 61 фоизи ҳиндистонликлар, 32 фоизи эса покистонликлардир.

XS
SM
MD
LG