Ссылки доступа

Тошкентда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллиги нишонланди


Тошкент Ботаника боғида 18 май куни Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди.  

Байрам тадбирига Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим санаси муносабати билан ўтказилган кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар дастурида уч мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриб, иштирок этди.

Фестивалнинг марказий элементи йирик кўргазма бўлиб, унда Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар томонидан Ўзбекистонда томонидан молиялаштирилган 50 та лойиҳа намойиш этилди. Ушбу ноёб платформа савдо, бандлик, инсон ҳуқуқлари, таълим, малака ошириш, барқарор ривожланиш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ташаббусларни намойиш этди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган таълим ва малака ошириш соҳасидаги Европа Иттифоқи томониидан молиялаштириглан лойиҳалари намойиш этилди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари уларнинг фаолияти барқарор қишлоқ хўжалиги ва ресурсларни бошқариш, ҳозирги ва келажак авлодларнинг узоқ муддатли фаровонлигини таъминлашга қандай ҳисса қўшишини намойиш этди.

Кўргазмадан ташқари фестивал доирасида викториналар ва интерактив ўйинлар ўтказилди, уларда билим, кўникма ва долзарб масалалар бўйича турли нуқтаи назарлар тақдим этилди.

Европа Иттифоқи – Ўзбекистон ҳамкорлиги 1994 йилда ўрнатилган. ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим 1996-йил июнь ойида имзоланган. Амалдаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2022-йил 6-июлда имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган битимнинг ўрнини эгаллади ва томонларнинг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди.

XS
SM
MD
LG