Ссылки доступа

Қозоғистонда мухолифатчи Мухтор Аблязовни тилга олган фаоллар полицияга чақиртирилмоқда


Фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари ва "лайк"лари учун полицияга чақирилиши ва ҳатто қамалиши Қозоғистонда тез-тез учрайди. Freedom House ташкилоти Қозоғистонни "интернети эркин бўлмаган" давлатлар қаторига киритган.

Ғарбий Қозоғистонлик фаол Мензада Кабиева муҳтамалан мухолифатчи Мухтор Аблязовни ва бошқа сиёсий фаолларни қўллаб-қувватлагани учун полицияга суҳбатга чақиртирилган. Бу ҳақда Мензада Кабиеванинг ўзи 16 май куни Озодлик радиосига маълум қилди. Унинг иш жойига келган полициячилар Кабиева айтилган вақтда суҳбатга келмаса, мажбурий келтирилиши ҳақида огоҳлантириб, чақирув қоғозини топширган.

Мензада Кабиева полициячи билан суҳбатни ёзиб олган ва Facebook саҳифасига жойлаштирган. Видеода айтилишича, фаол хорижда истиқомат қилувчи мухолифатчи сиёсатчи Мухтор Аблязов билан боғлиқ постлари учун суҳбатга чақирилган.

Францияда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязов асос солган "Демократик танлов" ҳаракати (Европа парламенти ўз резолюциясиида бу ташкилотни тинч мухолифат деб таснифлаган – таҳр.) Қозоғистонда экстремистик ҳаракат деб топилган. Мухтор Аблязовнинг ўзи "катта маблағни ўзлаштириш ва ювишда" айбланмоқда.

Мензада Кабиеванинг фикрича, у фаол фуқаролик позицияси ҳамда “Олға, Қозоғистон!” мухолифат партиясини рўйхатдан ўтказишга уринаётган фаолларни қўллаб-қувватлагани учун таъқиб қилинмоқда. Унинг айтишича, полиция аввалроқ ҳам ундан Аблязов ҳақида саволлар сўраган.

Фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари ва "лайк"лари учун полицияга чақирилиши ва ҳатто қамалиши Қозоғистонда тез-тез учрайди. Freedom House ташкилоти Қозоғистонни "эркин бўлмаган" давлатлар қаторига киритган.

Остона мамлакатда сиёсий маҳбуслар, цензура ва сиёсий таъқиблар йўқлигини иддао қилади.

XS
SM
MD
LG