Ссылки доступа

Самарқандда котлован нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди (видео)


 Видеодан олинган скриншот
Видеодан олинган скриншот

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, мазкур объект вилоятнинг Паст Дарғом тумани “Самарқанд” МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Вазирлик ҳолатга доир қўшимча маълумотлар ўрганишлардан сўнг маълум қилинишини билдирди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлигига кўра, воқеа натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG