Ссылки доступа

Ўш аҳолиси ЙТҲга сабаб бўлаётган йўл қисми борасида чора кўришни талаб қилмоқда


Намойишчиларнинг айтишича, ушбу трасса қисмида йил бошидан тўртта ёш бола ўлган. 

Ўш вилоятининг Жапалак қишлоғида 15 май куни маҳаллий аҳоли намойиш ўтказди. Улар кўплаб йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлаётган трасса қисми борасида қандайдир чора кўришни талаб қилмоқда.

Аҳоли қишлоқдан ўтаётган Ўш-Новқат-Боткен трассасида светофор ўрнатишни сўраб ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳалигача ҳал этилмаган. 13 май куни Howo юк машинаси мактабга кетаётган болани уриб кетиши маҳаллий аҳолини намойишга чиқишига сабаб бўлди. Улар маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашишни ва бу йўл участкасида дарҳол хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, ушбу йўл участкасида йил бошидан тўртта ёш бола ўлган.

Қирғизистонда 2023 йилда 7 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, уларда 783 киши ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 13,5 фоизга ошган.

XS
SM
MD
LG