Ссылки доступа

Малайзия бош вазири Марказий Осиё бўйлаб сафарини Қирғизистондан бошлади


Қирғизистон ва Малайзия ўртасидаги  муносабатларини ривожлантириш “йўл харитаси” имзоланиши режалаштирилган.

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Уни аэропортда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди, деб хабар бермоқда ҳукумат матбуот хизмати.

Ташриф Малайзия Бош вазирининг Марказий Осиёга сафари доирасида амалга оширилмоқда.

Бишкекда президент Садир Жапаров ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки томонлама ҳамкорликнинг йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилди.

“Ҳозирги кунда мамлакатларимиз ўртасида шартномавий-ҳуқуқий асос мавжуд, бироқ ўйлайманки, вақт талабидан келиб чиқиб, ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун янги шартномалар тузишимиз лозим", деди Садир Жапаров.

Жапаровнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатларини янада ривожлантириш “йўл харитаси” имзоланади.

XS
SM
MD
LG