Ссылки доступа

Дубайда ўзбекистонлик йўловчи самолётда жанжал кўтарди


Дубай шаҳридаги халқаро аэропортида 16 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентга учишга ҳозирлик кўраётган самолётида икки йўловчи ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик департаменти хабар берди.

16 апрел куни Дубай шаҳрида Uzbekistаn Airways авиакомпаниясининг рейси Тошкентга учишга ҳозирлик кўраётган бўлган.

Самолёт эшиклари ёпилган ва трап олиб ташланган, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз кечиктирилган. Бу вақтда йўловчилардан бири, 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жанжал келтириб чиқарган.

У баланд овозда сўкинган ва самолёт эшикларини очишни талаб қилган. Самолёт экипажи ғазаб отига минган аёл билан мунозара қилишга уриниб кўрган. Яна бир йўловчи ҳам уни тинчлантиришга уринган, бироқ бу аёллар ўртасида муштлашувга сабаб бўлган.

Дубай аэропорти полицияси иккала йўловчини ҳам рейсдан олиб чиқиб кетди. Ҳолат оқибатида рейс яна 2 соатга кечиктирилган. Бошқа авиарейсларнинг ҳам белгиланган жадвал вақтлари ўзгартирилган. Оқибатда Uzbekistan Airways`га 5037 доллар моддий зарар келиб чиққан, дейилади хабарда.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик бошқармаси томонидан йўловчиларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилиб, етказилган зарар тўлиқ қопланди, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилиб, судга юборилди.

XS
SM
MD
LG