Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактаблардан бирида Миллий гвардия кийимидаги ходимнинг ўқувчилардан бирининг юзига шапалоқ тортгани акс этган видеолар юзасидан Миллий гвардия хизмати изоҳ берди.
Таъкидланишича, ҳолат ҳудуддаги 49-мактабда содир бўлган. Мактабда инспектор-психолог сифатида ишлаётган ходим ўқувчига шапалоқ тушириши ортидан лавозимидан четлатилган. Қўшимча қилинишича, уни бошқа лавозимга қўйиш кўриб чиқилмоқда.
2024 йил феврал ойида президент бошчилигида ўтган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши маълум қилинганди.
6 февралдан 7 мартга қадар 1 млн 769 минг нафар ўқувчи мактабга қайтарилгани, республика бўйича давомат 97,7 фоизга етгани эълон қилинди.