Ссылки доступа

Қозоғистонда тошқинлар деб эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйига қайтди


Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар.

Қозоғистонда тошқин ҳудудларидан эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйларига қайтди. Бу ҳақда 14 май куни Бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилган.

Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар.

Бугунги кунга қадар 55,6 минг нафар эвакуация қилинганлар уйларига қайтган.

“5 мингга яқин фуқаро эвакуация пунктларида қолмоқда, 58 мингдан ортиқ киши ўз қариндошларникида қолмоқда”, - деди Бозумбаев.

Унинг айтишича, 12 908 та турар-жой биноси сув остида қолган. Шундан 3 та вилоятдаги 264 та уй ҳануз сув остида қолмоқда. Шунингдек, 25 921 та ҳовлилар, шу жумладан 18 025 та коттежлар сув остида қолган.

20 мингдан ортиқ оилага 100 базавий ҳисоблаш миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Ёрдам тариқасида жами 7,5 миллиард тенге аҳолига тўлаб берилган. 680 оилага 362 миллион тенге миқдоридаги моддий зарар қопланган. 568 оилага уй-жойларни таъмирлаш учун 710 миллион тенге миқдорида компенсация тўланган.

Жойларда етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG