Ссылки доступа

Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади


Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда.

Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин.
Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда.

ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади:

- бир ойгача — 5500 сўм миқдорида жарима;
- бир ойдан уч ойгача - 10 минг сўм миқдорида жарима;
- уч ойдан олти ойгача — 15 минг сўм миқдорида жарима;
- олти ойдан бир йилгача - 17500 сўм миқдорида жарима;
- бир йилдан ортиқ - 20 минг сўм миқдорида жарима.

Бундан ташқари, чет эл фуқароси Қирғизистонга киришда ошкор қилинган мақсаддан фарқли фаолият билан шуғулланса 10 минг сўм миқдорида жарима белгиланади.

Ҳозирча бу барча қоидабузарликлар учун 5500 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Қирғизистон 2024 йилда чет эллик меҳнат муҳожирлари квотасини 25 минг нафар деб белгилаган. Бироқ амалда Қирғизистонда ишлаётган меҳнат муҳожирлари анча кўпдир, уларнинг аксари нолегал тарзда ишлайди.
Аввалроқ рейдлар давомида Бангладеш ва Покистондан келган 130 дан ортиқ муҳожир ҳибсга олинган эди, уларнинг 64 нафарида истиқомат ҳужжатларининг муддати аллақачон ўтиб кетган бўлган.

XS
SM
MD
LG