13 май куни хорижлик ҳуқуқбузарга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу хабарни Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов тасдиқлади.
Обидовнинг маълум қилишича, 12 май куни соат 15:40лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик таъсирида Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган.
Шундан сўнг, А.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига тақдим қилинган.
Суд қарори билан Россия фуқаросига нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек 340 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.