Қозоғистонда собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев рафиқасини ўлдиришда айбдор топилди. Суд ва ҳакамлар ҳайъати уни 24 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Бишимбаев ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришда айбланган эди. Суд муҳокамасида у бу айбловларни рад этиб, қасддан одам ўлдирмаганлигини, тергов аввалдан "ижтимоий тармоқлар ва ОАВ босими деб" айблов тусида олиб борилганини иддао қилган.
Ушбу жиноий иш доирасида қамоққа олинган вазирнинг жияни жиноят ҳақида хабар бермаганлик ҳамда жиноятни яширганликда айбдор топилган. У 4 йилга қамалди.
Бишимбаевга тегишли ҳисобланган Остонадаги Гастро-марказ ресторанида Бишимбаев ва хотини Салтанат Нукенова ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада аёл тан жароҳатларидан вафот этган.
Собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 2018 йилнинг март ойида коррупцияда айбланиб, 10 йилга қамалган эди. У Қизилўрда шаҳрида шиша заводини қуриш учун ажратилган миллиард тенгени ўзлаштиришда ҳамда қурувчилардан пора олишда айбланган. 2019 йил октябрь ойида Бишимбаев шартли озодликка чиққан эди.
43 ёшли Куандик Бишимбаев Назарбаев даврида ҳукуматда юқори лавозимларда ишлаган. Фаолиятини Нурсултон Назарбоевнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган.
БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар йили 400га яқин аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилади.
Ушбу жиноий иш доирасида қамоққа олинган вазирнинг жияни жиноят ҳақида хабар бермаганлик ҳамда жиноятни яширганликда айбдор топилган. У 4 йилга қамалди.