Ссылки доступа

Қозоғистонда рафиқасини ўлдиришда гумонланаётган собиқ вазир суди деярли якунланди


Айби исботланса, собиқ вазир 20 йилга ёки умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Рафиқасини ўлдиришда гумонланаётган собиқ иқтисодиёт вазири Бишимбаев устидан ўтказилган суд жараёни деярли якунланди. Суд ва ҳакамлар ҳайъати маслаҳат хонасига кириб кетган.

Салтанат Нукенованинг отаси Амангелди Нукенов 13 май куни журналистлар билан савол-жавобда Бишимбаевга умрбод қамоқ жазоси берилмаса, қарорни адолатсиз деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Бишимбаев қийнаш ва ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда. Суд муҳокамасида у бу айбловларни рад этиб, қасддан одам ўлдирмаганлигини иддао қилган.

Бишимбаевга тегишли ҳисобланган Остонадаги Гастро-марказ ресторанида Бишимбаев ва хотини Салтанат Нукенова ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада аёл тан жароҳатларидан вафот этган.

Айби исботланса, собиқ вазир 20 йилга ёки умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 2018 йилнинг март ойида коррупцияда айбланиб, 10 йилга қамалган эди. У Қизилўрда шаҳрида шиша заводини қуриш учун ажратилган миллиард тенгени ўзлаштиришда ҳамда қурувчилардан пора олишда айбланган. 2019 йил октябрь ойида Бишимбаев шартли озодликка чиққан эди.

43 ёшли Куандик Бишимбаев Назарбаев даврида ҳукуматда юқори лавозимларда ишлаган. Фаолиятини Нурсултон Назарбоевнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар йили 400га яқин аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилади.

XS
SM
MD
LG