Ссылки доступа

Наманганда 7 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди


Наманган вилояти, Янги Наманган туманида яшовчи, 7 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан 5 апрель куни Наманган шаҳри тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Дастлабки тергов натижасида 1 май куни эркак Б.И.нинг қилмиши Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан қайта малакаланди ва у процессуал тартибда ушланиб, судга киритилган илтимоснома асосида эркак қамоққа олинди.

Жиноят иши юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энди эркакка 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG