Ссылки доступа

Тимур Кулибоев Лондондаги уйини 35 миллион фунтга сотди


Қозоғистоннинг собиқ президенти куёви , миллиардер Тимур Кулибоев Лондондаги мулкларидан бирини 34,7 миллион фут стерлинг (43,4 миллион АҚШ доллари)га сотди. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашри хабар берди.

Бу ерда гап Лондоннинг нуфузли Мейфэр туманида, Букингем сайроига яқин жойлашган Аппер-Гросвенор-стрит, 42-сонли буюк бир бино хақида бормоқда.

Нашрга кўра, Кулибоев ўзига тегишли бўлган ва шу кўчада жойлашган яна бир бинони ҳам сотувга қўйди, бироқ унга ҳали харидор чиқмади.

Иккала бино 2007 йилда 25,8 миллион ва 12 миллион фунт стерлингга сотиб олинган.

Аввал хабар қилинишича, Кулибоев 2007 йили Британия қироличаси Елизавета II нинг ўғли шаҳзода Эндрюдан Саннингҳил-парк мулкини сотиб олган (ОАВ Кулибоев 15 миллион фунт тўлаган).

Назарбоевнинг ўртанчи қизи Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев 2013 йилдан буён Миллий палата Президиуми раиси лавозимида ишлаб келган. 2023 йилда Қулибоевларнинг умумий бойлиги Forbes томонидан 8,6 миллиард долларга баҳоланган.

Эр-хотин асосий бизнес активлари бўйича тенг улушларда эгалик қилишади.

XS
SM
MD
LG