Ссылки доступа

Голан тепаликларида Қозоғистон байроғи кўтарилди


Голан тепаликларидаги Фавҳар тинчликпарвар базасида Қозоғистон байроғини кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакат учун ушбу тарихий воқеа Ватан ҳимоячилари ва Қозоғистон Қуролли Кучлари ташкил топган кунга тўғри келгани рамзий маънога эга.

Маросимда миссия қўмондони генерал-лейтенант Курмал Нирмал ва унинг таркибида фаолият юритаётган тинчликпарвар контингентлар раҳбарлари иштирок этди.

БМТнинг Голан тепаликларидаги миссияси мандатига кўра, 139 нафар қозоғистонлик урушаётган томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаш бўйича топшириқларни бажармоқда.

Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик тинчликпарвар кучлар миссия масъулияти ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктларини мустаҳкамлашга масъулдир.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев кўнгилли миссияларда иштирок этиш учун Яқин Шарққа, Судан ва Абйейга 430 нафаргача ҳарбийни юборишни таклиф қилган эди. Кучларни жойлаштириш 2024 йил мартида бошланган.

Голан тепаликлари 1967 йилгача Суриянинг бир қисми бўлган. Олти кунлик уруш натижасида ҳудуд Исроил назорати остига ўтган. 1973 йилда Сурия Голан тепаликларини қайтариб олишга уринган, бироқ мағлубиятга учраган. 2019 йилда Қўшма Штатлар Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини расман тан олди . АҚШнинг қарори Россия, Сурия ва Форс кўрфази давлатлари томонидан қораланди.

XS
SM
MD
LG