Ссылки доступа

Раҳмонга содиқ кадрлар: Тожикистонда кадрлар алмашинуви давом этмоқда


Фаоллар ва ҳуқуқбонлар Тожикистонда кадрлар сиёсатидаги асосий мезон қариндош-уруғчилик, непотизм ва шахсий садоқат эканини таъкидлаб келадилар.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 май куни қатор вазирлик ва идораларда ҳамда Тожикистоннинг дипломатик корпусида кадрларни амлаштирди. Юқори лавозимларга, одатдагидек, Раҳмонга ёки унинг оиласига яқин ва содиқ одамлар тайинланди.

Жумладан, Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг укаси Раҳмонали Раҳимзода Президент ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Президент хавфсизлик хизмати раҳбари Мурод Саидовнинг ўғли Дилшод Саидзода молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Мирзошариф Жалолов “бошқа ишга ўтгани” муносабати билан Тожикистоннинг Япониядаги элчиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига бу лавозимда аввал Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фарҳод Салим тайинланди.

Шунингдек, Тожикистоннинг Қатар, Миср ва Покистондаги элчилари алмашди.

Фаоллар ва ҳуқуқбонлар Тожикистонда кадрлар сиёсатидаги асосий мезон қариндош-уруғчилик, непотизм ва шахсий садоқат эканини таъкидлаб келадилар.

Вашингтондаги Central Asia Consulting компанияси раҳбари Бахтиёр Сафаровнинг фикрича, “Тожикистон ҳукуматидаги кадрлар ўзгариши ҳақиқий ислоҳотдан кўра кўпроқ театрлаштирилган томошага ўхшаб кетади”.

XS
SM
MD
LG