29 апрель-4 май кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Икки мамлакат расмийларининг чегара масалалари бўйича бундан аввалги учрашуви 2023 йил июнь ойида Қашқадарёда бўлиб ўтган.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси делимитацияси 2019 йили тўлалигича якунланган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332 километрга тенг бўлиб, 105 километрини дарё ва 1227 километрини қуруқлик ташкил этади.