Ссылки доступа

Қозоғистонда АЭС бўйича референдум йил оҳиригача ўтказилиши мумкин


DEMOSCOPE жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 2023 йилнинг кузида ўтказган сўров натижаларига кўра, 46,6 фоиз қозоғистонликлар АЭС қуришни қўллаб-қувватлаайди, 37,7 фоизи эса бунга қарши чиқмоқда. 

Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўуйича умумхалқ референдуми йил оҳиригача ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Даурен Абаев 4 май куни ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Қозоғистон халқи қарорни ўзи қабул қилиши керак. Бу масала бекорга умумҳалқ муҳокамасига қўйилмаяпти. Қозоғистонда атом энергетикаси борасида муайян ҳадиклар мавжуд. Семипалатинск ядро полигони халқ онгида чуқуқ из қолдирди. У ердаги синовларнинг оқибатлари ҳали ҳам сезилмоқда. Шунинг учун қозоқ миллати учун АЭС ўта нозик масала" — дея Абаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.

DEMOSCOPE жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 2023 йилнинг кузида ўтказган сўров натижаларига кўра, 46,6 фоиз қозоғистонликлар АЭС қуришни қўллаб-қувватлаайди, 37,7 фоизи эса бунга қарши чиқмоқда.

Атом электр станциясини қуриш бўйича мунозаралар Қозоғистонда 1990 йилларнинг охиридан бери турли муваффақиятлар билан давом этмоқда, аммо сўнгги бир неча йил ичида бу ғоя янги шиддат билан кун тартибига қайтди. 2019 йил апрель ойида Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан Москвада бўлиб ўтган учрашувда атом электр станциясини қуришда ёрдам беришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Тоқаев ўз чиқишларида атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2023 йилнинг сентябрида АЭС қуриш ёки қурмаслик масаласини умумхалқ референдумига олиб чиқишни таклиф қилган. Сўнгра Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев мамлакатда атом электр станцияси қуриш билан боғлиқ ишлар референдумгача тўхтатилганини маълум қилган эди.

Ҳозирда тўртта вендор, яъни АЭС технологиясини етказиб берувчилар кўриб чиқилмоқда - Франция, Хитой, Россия ва Жанубий Корея. Бундан ташқари, АҚШ ва Буюк Британия компанияларининг кичик модулли реакторларни қуриш бўйича таклифлари кўриб чиқилмоқда.

Бир қатор экспертлар Марказий Осиёдаги атом электр станцияларини атроф-муҳитга таъсири нуқтаи назаридан ўта хавфли лойиҳалар деб ҳисоблашади, бу эса республикаларни келгуси ўнлаб йиллар давомида реактор қурувчига қарам қилиб қўйиши мумкин.

XS
SM
MD
LG