Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Россия Жиззахда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда


Россия Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.

Мантуровнинг сўзларига кўра, қурилиш учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.

Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. сайтидан.

АЭС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлади, ишга тушириш 2033 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув Тошкент ва Москва расмийлари томонидан 2018 йил сентябрида имзолаган бўлиб, унга кўра, “Росатом” ВВЭР-1200 реактор қурилмасига эга “3+” авлоддаги иккита энергоблокдан иборат мажмуа қуриши айтилган. Станция Ўзбекистон бюджет маблағи ва Россия давлат кредити ҳисобидан қурилиши режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги АЭС блоклари 2030 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 15-18 фоизини қоплашини билдирган.

АЭС қурилиши борасида хабарлар пайдо бўлган илк кезларданоқ жамоатчилик ва ижтимоий фаоллар лойиҳанинг нечоғли экологик хавфсиз ва сейсмик бардошли эканини муҳокама қила бошлашган. Станция қурилишида ҳамкор ўлароқ Россия танлангани ҳам қатор эътирозли саволлар туғдирган.

XS
SM
MD
LG