Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 млн нафарга етди. Импорт бозори 7 млрд долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади.
Ўзбекистонда эса ушбу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Шунингдек, самарали музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.
"Ишбилармонлар Кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради",- дейилади хабарда.