Ссылки доступа

Қирғизистоннинг яна 66 нафар фуқароси Англияда мавсумий меҳнатга ёлланди


Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда.

Буюк Британияга ишлаш учун меҳнат шартномасини тузган 66 нафар Қирғизистон фуқароси Меҳнат вазирлиги томонидан ўқитилди.

Уларга Британия қонунлари, солиқ тизими, иш ҳақи, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги консуллик хизмати ва бошқа тегишли муассасалар билан боғланиш учун рақамлар тақдим этилган.

Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги маълумот беришича, ушбу 66 нафар қирғизистонлик Hops Labor Ltd оператори орқали Англияда ишлаш учун меҳнат шартномасини имзолаган. Операторнинг маълум қилишича, уларга 26 мингдан ортиқ қирғизистонлик иш сўраб мурожаат қилган.

Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG