ПроТенге лойиҳаси муаллифи, журналист Жамиля Маричева 24 апрель куни Олмаотада ушланди.
Журналистни кечки югуриши пайтида ушлаган полициячилар уни Бўстондиқ туман бўлимига олиб кетган.
“Мен эртаси куни адвокат билан келишимни айтдим, бироқ улар бунга кўнмади" - деди Маричева Озодлик билан суҳбатда.
У полиция бўлимида бир соатча бўлди. Полициячилар Озодлик матералларини улашган пости деб унга қарши иш очилганини ва бу иш маъмурий судга юборилганини маълум қилишган.
Бўстондиқ тумани ички ишлар бошқармасида Озодликка Маричевани у ерга ҳеч ким олиб келмаганини айтишган. Олмаота полиция департаменти матбуот котиби Салтанат Азирбек Маричеванинг ҳибсга олиниши ҳақидаги саволни эшитиб бошқа алоқага чиқмади.
Январь ойида ПроТенге Телеграм каналида Озодликни қўллаб-қувватлаб пост жойлаштирган эди. Унда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати муҳим суриштирувлар олиб бораётган энг кучли жамоалардан бири деб аталган. Постда қатор шундай суриштирувлар ҳақида маълумот келтирилган эди.
ProTenge канали журналист Жамила Маричеванинг лойиҳаси бўлиб, у ерда тендерлар ва давлат харидлари муҳокама қилинади.