Ссылки доступа

Садир Жапаров Бош прокурор ва Табиий ресурслар вазирига ҳайфсан берди


Бу ҳайфсан айрим прокурорлар Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш хизмати фаолиятига ножўя аралашгани билан боғлиқ.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоевга ҳайфсан берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жапаров Бош прокурор ва вазирга “қўл остидаги ходимлари устидан тегишли назорат ўрнатмагани учун” танбеҳ берган. Танбеҳ президент маъмурияти комиссияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра берилмоқда.

Комиссия айрим прокурорлар Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш хизмати фаолиятига ножўя аралашганини аниқлаган.

Бош прокурорга Бош прокурор ўринбосари Кубан Адил уулуни ишдан бўшатиш бўйича таклиф киритиш топширилди. Бундан ташқари, Зулушев Бош прокуратуранинг қатор муҳим бошқармаларининг раҳбарларига ҳайфсан бериши ва уларни бошқа лавозимга ўтказиши лозим бўлади.

XS
SM
MD
LG