Ссылки доступа

Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро юк транзитини соддалаштирмоқда


Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти

Томонлар муаммога айланган "ижозат" деган ҳужжатни бекор қилмоқда.

Тожикистон ва Ўзбекистон юк ташувчилари ушбу давлатлар ҳудудидан расмий ижозатсиз транзит ўтиши мумкин бўлади.

Халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битимга тегишли протокол 18 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи чоғида имзоланган эди. Ҳужжат тафсилотларини Тожикистон Транспорт вазирлиги 23 апрель куни эълон қилди.

Транспорт вазирлигининг баёнотида айтилишича, 2018 йилдан “мамлакатлар ўртасида йўловчи ва юкларни ташиш, шу жумладан транзит ташиш учун ижозат талаб қилинар эди”. Бироқ, протокол икки томонлама ратификация қилинганидан кейин бундай ижозат шарт бўлмайди.

Бу чора юкларни етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқаришига ҳамда юкнинг шикастланиши ёки айниши хавфини анча камайишига олиб келади.

Ҳозирда ушбу рухсатнома логистика ширкатлари орқали Транспорт вазирлигидан олинади. Юк ташувчилар орасида "ижозат" деб билинган ушбу ҳужжат улар учун катта муаммога айланган эди.

Масалан, январь ойида «Фотехобод-Ойбек» назорат-ўтказиш пункти юк ташувчиларнинг катта навбати ҳосил бўлган. Тожикистонлик ҳайдовчилар "ижозат"нинг танқислги деб Ўзбекистонга ўтиш учун кунлаб кутган, ижозатга норасмий устамалар ҳам каррасига ошиб кетган эди.

Тожикистон Ттранспорт вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили камида 8 миллион долларлик 80 мингга яқин рухсатномалар берилган.

XS
SM
MD
LG