Россия Давлат думаси депутати Елена Цунаева маршни бекор қилиш қарорини “хавфсизлик сабаблари” билан изоҳлаган.
Бошқа шаҳарлардаги "Ўлмас полк" маршлари ҳам бекор қилинган.
Москва ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларидаги “Ўлмас полк” марши кетма-кет иккинчи йил бекор қилинди. 2023 йилда Москвада, Украина билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек, аннексия қилинган ҳудудларда ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларида маршлар ўтказилмаган.
Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятлари - Курск, Белгород ва Брянск вилоятлари мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, кўплаб қурбонлар бор. Минтақа ҳукумати ҳужумлар Украина томонидан амалга оширилаётганини даъво қилмоқда. Киев бу хабарларга изоҳ бергани йўқ.