Харьков вилояти прокуратурасининг хабар беришича, зарба Россиянинг Х-59 ракетаси билан амалга оширилган. Ташкилот уруш қонун-қоидаларини бузиш ҳолатларини текширишни бошлади.
Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида телеминора ходимлари бошпанада бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.
Mиноранинг баландлиги 240 метр бўлиб, у шаҳарнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланган.