Ссылки доступа

Тожикистон ва Россия Афғонистон чегарасида машқ ўтказди


Ҳарбийлар "террористларни" йўқ қилди.

Россия ва Тожикистон ҳарбийлари 15-18 апрель кунлари Афғонистон билан чегарадош Харб-Майдон тоғ-чўл полигонида қўшма машғулотларни ўтказди.

Ҳарбийлар давлат чегарасини кесиб ўтган шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилишни машқ қилди.

Машғулот видеосини Россия Мудофаа вазирлиги ўз сайтида эълон қилган.

Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида ИШИДнинг Хуросон гуруҳи паноҳ топган. Айнан шу гуруҳ Москва яқинидаги Крокус концерт залидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.

Машқда икки давлат қўшинлари ҳужумчи вертолётларидан тортиб, кичик камикадзе дронларгача бўлган турли қуролдан фойдаланган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қўшма машғулотлар Украинадаги уруш давомида орттирилган тажриба асосида ўтказилган.

Тожикистон ва Россия Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) аъзодир. Тожикистонда Россиянинг Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий база жойлашган. Reuters ёзишича, машқ Крокус ҳужумидан кейин Россияда тожикистонликларга нисбатан нафрат ва дискриминация авж олиши фонида Душанбе ва Москва ўртасидаги муносабатлар совуқлашиш хавфи мавжуд бир пайтда ўтказилмоқда. Терактда айбланаётганларнинг аксарияти Тожикистон фуқароларидир, бироқ Россия терактни Украина зиммасига юклашга ҳаракат қилмоқда. Украина бу иддаоларни рад этган.

Таджикские и российские военные уничтожили "террористов"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:17 0:00

XS
SM
MD
LG