19 апрель куни бўлиб ўтган судда келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябрь куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб қолганидан фойдаланган ҳолда унга тегажоғлик қилган. Уйғониб кетган аёл унга қаршилик кўрсатган, эркак эса у билан жанжаллашиб, автовокзалда оммани ўзига қаратган.
Судда сўроқ қилинган ҳуқуқбузар эркак аёлга қўли тегиб кетганини, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонда эканлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд А.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 41−1-моддаси 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топди ва унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.