Вашингтонда бўлиб ўтган Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги саммити доирасида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонга рақамли иқтисодиётни шакллантириш, жумладан, IT-хизматлар соҳасида ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш ва янги иш ўринлари яратишга ёрдам берадиган лойиҳани молиялаштириш бўйича келишув имзолади.
Рақамли инклюзив ташаббус доирасида IT Park 30 ёшгача бўлган қишлоқ ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун тренинглар ташкил этади, шунингдек, IT-компанияларни жалб қилиш бўйича дастурларни ишга туширади.
Бундан ташқари, технология компанияларининг ҳудудий офисларини очишга ундаш учун 11 та IT-сервис марказлари ташкил этилади, улар ишчи кучини кенгайтириш учун моддий рағбатлантирилади.
Лойиҳа, шунингдек, ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ёшларнинг IT and Enabled Services (ITES) хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги IT-Park томонидан Ўзбекистоннинг қишлоқ ва чекка ҳудудларидан ёшларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш мақсадида амалга оширилади.