Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:
- онлайн савдо орқали берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго харажатларини ундириш;
- телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан хориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.
Бундай фирибгарлар маълумотларни олиб фуқароларнинг ўзларига қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда психологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётгани маълум бўлмоқда.
“Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда (иаде) қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ходими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишларини тавсия этиб қоламиз”, — дейилади хабарда.