Ссылки доступа

Самарқандда аёл икки боласи билан ўзини каналга ташлангани айтилмоқда


Самарқандда «Дарғом» каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилди. Бир кун аввал фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 24 ёшли келини ўғли ва қизи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган. Кейинроқ аёлни жасади ҳам топилди.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги каналдан икки боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи фуқаро 15 апрель куни вилояти ИИБга мурожаат қилган. Унда келини 2 нафар фарзанди — 4 ёшли қизи ва 1 ёшли ўғли билан ўша куни соат 15:00 атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган.

16 апрель куни «Дарғом» каналининг Тойлоқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида вояга етмаган болаларнинг мурдаси топилган. 24 ёшли аёлни мурдаси ҳам бир неча соатдан сўнг топилди. Жиноят сабаблари ўрганмоқда.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG