Ссылки доступа

АҚШ ўзбек божгирларига кўрик мажмуаларини тақдим этди


Қўшма Штатлар Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига 50 дона СТ-40 кўрик мажмуасини тақдим этган.

Қўмита матбуот хизмати маълумотига кўра, жиҳозлар божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувида топширилган.

Учрашувда элчи Хеник мазкур ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини урғулаган. Хабарномада ўзбек божгирларига тақдим этилган жиҳозларнинг қиймати очиқланган эмас.

Тадбир чоғида жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинган.

Аввалроқ Озодлик АҚШ Ўзбекистон Чегара қўшинларига қиймати 600 минг доллар бўлган 225 дона “FLIR” инфрақизил монокуляр тақдим этгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG