Президент Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси маълум қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашади ва Тожикистондаги Ўзбекистон маданияти кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасининг янги биносининг очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда.
Мирзиёевнинг Душанбега бўлган аввалги ташрифи 2023 йилнинг сентябрь ойида ўтган ва у ерда президент Марказий Осие давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этган эди.
Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатлари узоқ вақт давомида трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича келишмовчиликлар туфайли совуб кетган эди. Бунинг оқибатида республикалар ўртасидаги ҳаво алоқалари, автобус қатновлари тўхтатилди, темир йўлнинг бир қисми демонтаж қилинди ва виза режими жорий этилди.
Ўзбекистонда ҳокимият тепасига Шавкат Мирзиёев келганидан кейин бу муносабатлар яхши томонга ўзгарди. Икки давлат президентлари бир неча марта ўзаро ташрифлар амалга ошириб, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар, визасиз режим жорий этдилар ва товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар.
Мирзиёев, жумладан, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасининг янги биносининг очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда.