Ссылки доступа

Терговдаги журналист Думан Муҳаммадкарим очарчилик эълон қилди


Қозоғистонлик журналист экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

"НД" (“Не Дейди”) Youtube каналининг муаллифи Думан Муҳаммадкарим Талдиқўрғондаги изоляторда навбатдаги очарчиликни эълон қилди.

Унинг адвокати маълум қилишича, у очарчиликни чўзилиб кетган тергов ва маҳкама жараёнидан норозилик сифатида эълон қилган.

Журналист устидан суд жараёни ёпиқ тарзда деярли 10 ойдан бери давом этмоқда.

Думан Муҳаммадкарим экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

Youtube платформасида "НД" (“Не Дейди”) каналининг муаллифи июнь ойидан бери изоляторда сақланмоқда. Таъқибга журналист қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязовдан олган интервьюси сабаб бўлган.

Журналистнинг яқинлари ва ҳамкасблари тергов ҳибсхонасида бир неча бор очлик эълон қилган Муҳаммадкаримнинг соғлиғидан хавотирда.

Муҳаммадкаримнинг ҳибсга олиниши турли журналистлар уюшмалари ҳамда инсон ҳуқуқ ташкилотлари қоралаган. Ҳуқуқбонлар уни Қозоғистондаги “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.в.

XS
SM
MD
LG