Хабар қилинишича, Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси С.Г. ва У.Р. 9 апрель куни ифтор пайти гаплашиб ўтириб, Instagram ижтимоий тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган.
Видеони тасвирга олиш чоғида 22 ёшли С.Г. хонадоши ва ўртоғи У.Р. томонидан отиб қўйилган. Бош қисмига ўқ теккан С.Г. ҳодиса юз берган жойда вафот этган.
У.Р.нинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. Сўнг С.Г. тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Р. тўппончани ўқсиз деб ўйлаб, билмасдан С.Г.ни отиб қўйган.
Консулликка кўра, ҳозирда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда.