Ссылки доступа

Остона фуқароларига Исроил ва Эронга саёҳат бўйича қандайдир тавсиялардан тийилади


Смадияровнинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар Исроил ёки Эронни тарк этиш ёки қолиш борасида қарорни ўзлари беришлари лозим.

Қозоғистон ТИВ вакилининг айтишича, вазирлик Исроил ва Эронга саёҳат қилишни режалаштирган қозоғистонликларга қандайдир тавсия беришдан тийилади.

“Ҳар ким ўзи қарор қабул қилсин. Бир неча давлат ўз ҳаво ҳудудини бир кечага тўсиб қўйгани ҳаммаси тўхтаб қолган дегани эмас. Парвозлар қайта тикланган, фақат баъзи компаниялар парвозларини тўхтатиб турибди”, деди Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров душанба куни бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларини маҳаллий нашрлар келтирмоқда.

Смадияровнинг сўзларига кўра, Исроилда консуллик рўйхатига турмаган юзга яқин қозоғистонлик яшамоқда. Эронда эса консуллик рўйхатидан 104 нафар Қозоғистон фуқароси, жумладан, элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўтган. Шунингдек, Эронда Қозоғистон компанияларидан бирининг 174 нафар ходими ротация асосида ишлайди.

Смадияровнинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар Исроил ёки Эронни тарк этиш ёки қолиш борасида қарорни ўзлари беришлари лозим.

Бир кун аввал Қозоғистон авиация маъмурияти мураккаб сиёсий вазият туфайли Қозоғистон авиакомпанияларига Эрон, Ироқ, Иордания, Ливан, Исроил, Миср ва Сурия ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликни тавсия қилган эди.

XS
SM
MD
LG