Олмаотадаги Оқсой дарёси ҳавзасидаги сел оқимини ушлаб қолувчи тўғоннинг қурилишида пудратчи жиддий камчиликларга йўл қўйган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, бунинг натижасида Олмаотанинг 30 мингга яқин аҳолиси ҳаёти хавф остида.
Оқсой тўғони Олмаотадаги Наурузбай ва Қорасай туманларини селдан ҳимоя қилиш мақсадида 2020 йилда қурила бошланган.
Қозоғистонда оҳирги 80 йилда содир бўлган энг катта тошқинлар натижасида бир нечта тўғонлар ювиб кетилгач ҳукумат мамлакатдаги барча тўғонларнинг ҳолатини текшира бошлаган. Текширувлар натижасига кўра қатор пудратчи ташкилотларга нисбатан "давлат маблағларини талон-тарож қилиш" ҳамда "қурилишдаги маъсулиятсизлик" моддалари билан жиноий ишлар очилган.
Қозоғистонда оҳирги 80 йилда содир бўлган энг катта тошқинлар натижасида бир нечта тўғонлар ювиб кетилгач ҳукумат мамлакатдаги барча тўғонларнинг ҳолатини текшира бошлаган.