Ссылки доступа

Сурхондарёда IX—XVI асрларга оид хумлар топилди


Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX—XVI асрларга оид хум идишлар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Эркин Тулаков ўз томорқасида иссиқхона қуриш учун ер ковлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.

Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади ва топилма юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилади.

Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида томорқада яна уч дона хум мавжудлиги аниқланган. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинган.

“Дастлабки ўрганишларга кўра, хумларнинг иккитаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-ХVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда”, – дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG