«Инсон учун – бу нафақат маблағ тўплаш платформаси, балки ҳар бир инсонга қийин ҳаётий вазиятларда раҳм-шафқат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш имконини берувчи ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг кучли воситасидир», деди Ижтимоий ҳимоя агентлиги.
Лойиҳани амалга ошириш, унинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги муҳим ўрин тутади. Агентлик тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлайди ва ҳар бир хайрихоҳга ўз хайрли ишларининг ҳақиқий таъсирини кўриш имконини беради.
Платформад нафақат хайрия қилиш, балки онлайн ариза тўлдириш орқали ёрдам сўраш ва хайрия ташкилотларидан ёрдам сўраш мумкин.