Ссылки доступа

Германия қайтарган тожик муҳолифатчиси 10 йилга қамалди


Билол Қурбоналиев
Билол Қурбоналиев

Қурбоналиев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга ташрифи чоғида уюштирилган норозилик намойишларида қатнашган.

Тожикистонга Германиядан ноябрда экстрадиция қилинган "Гуруҳ 24" аъзоси Билол Қурбоналиев 10 йилга қамалди. У уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбдор деб топилган.

Тожикистонда тақиқланган "Гуруҳ 24" ҳаракатининг ушбу аъзоси Германияда истиқомат қоидаларини бузишда айбланиб депортация қилинган эди. Қурбоналиев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга ташрифи чоғида уюштирилган намойишларда қатнашган.

Муҳолифатчиланинг айтишича, Тожикистонда Қурбоналиев қийноқ ва шафқатсиз муносабатга дучор бўлиши муқаррардир.

Сўнгги йилларда Тожикистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини мунтазам поймол этаётгани учун БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқидига учрамоқда. Жумладан, Тожикистонга дунёда қайд этилган трансмиллий таъқибларнинг деярли учдан бири тўғри келади. Ҳусусан, 2022 йилда Тожикистон хориждан юзга яқин одамни тутиб олиб келган, уларнинг аксарияти узоқ муддатга қамалган.

Тожик мухолифати президент Имомали Раҳмонни яккаҳокимликда, барча лавозим ва бойликларни ўз қариндошлари орасида тақсимлашда, ўзгача фикрга тоқатсизликда ҳамда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблайди. Тожикистон ҳукумати бу айбловларни рад этади.

XS
SM
MD
LG