Хабар қилинишича, бахтсиз ҳодиса 10 апрель куни содир бўлган.
Дастлабки тахминлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, 5 ёшли бола канал қирғоғида ўйнаб юрганида, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, оқиб кетган. Буни кўрган аёл киши уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган ва у ҳам кучли оқим оқибатида сувга ғарқ бўлган. Бунга гувоҳ бўлган яна бир шахс уларни қутқармоқчи бўлиб, сувга сакраган ва оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.
Аёл ва бола бир-бирига қариндош эмаслиги таъкидланмоқда, уларнинг жасади топилган. Учинчи шахснинг жасади қидирилмоқда.